О компании

НУГА БЕСТ— Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг «NUGA MEDICAL» компанияси дунёдаги илғор технологияларни қадимий усуллар билан уйғунлаштирган ҳолда, шифокор ёрдамисиз ўзини-ўзи даволаш имкониятини берувчи жиҳозлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. У ўз маҳсулотларини «NUGA BEST» номи билан тарқатади. Компаниянинг кўп функцияли массаж каравоти кўринишидаги “NM-5000” русумли жиҳози ва юқори самарали бошқа профилактика-соғломлаштириш маҳсулотлари Ўзбекистонга ҳам кириб келган. Бу жиҳозлар тиббиёт соҳасидаги ўзига хос техник янгилик ҳисобланади. Компания маҳсулотларига талаб ва эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Ана шу боис улар тез ва кўплаб миқдорда сотилмоқда. Бу мосламалардан фойдаланиш қонни ва тана органларини тозалаш, асаб тизимини тиклаш, иммунитетни кучайтириш, ёғларни камайтириш, моддалар алмашинувини яхшилаш, умуртқа поғонаси ва эндокрен безларнинг бенуқсон ишлашини таъминлашга хизмат қилади. Шу боис бугунги кунда юртдошларимиз «NUGA BEST» жиҳозларини сотиб олиб, улардан ўзлари ва оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида фойдаланмоқдалар. Сир эмас, биз кўпинча иш кўплигини, молиявий аҳволимиз яхши эмаслигини баҳона қилиб ёки эринчоқлигимиз туфайли ўз соғлиғимизга етарли даражада эътибор бермаймиз. «NUGA MEDICAL» компанияси маҳсулотлари эса бу борада бизнинг коримизга ярайди. Асосан уйда шахсан фойдаланишга мўлжалланган ушбу жиҳозларни касалхона ва клиникаларга, санаторий, дам олиш масканлари, фитнес клублар, гўзаллик салонлари ва ишхоналарга ҳам ўрнатиш мумкин. «NUGA BEST» NM-5000 массаж каравоти инсон соғлиғини сақлашда ўзига хос янгиликдир. У туфайли кўплаб беморлар оғриқли ва сурункали касалликлардан халос бўлишаётгани ҳаммага маълум. Дунёга машҳур шифокорлар ҳам «NUGA BEST» каравоти ҳақида ижобий фикрлар билдиришмоқда. «NUGA BEST» NM-5000дан профессионал тарзда ҳам фойдаланиш мумкин. У таянч-ҳаракат аъзолари (жумладан, умуртқа поғонаси), юрак-қонтомир ва нафас олиш тизимлари, периферик асаб тизими, ҳазм қилиш, сийдик йўллари ва жинсий аъзолар касалликларини даволаш ва профилактика қилиш учун зарур узун тўлқинли инфрақизил нурларни, паст частотадаги импулсларни, доимий магнит майдони ва бошқаларни ўзида жамлаштирган. «NUGA BEST» жиҳозининг иккинчи номи «Уй доктори»дир. У беморларни даволашдан ташқари, касалликларнинг олдини олишда ҳам асқотади. «NUGA BEST»ни ишлатишда қадимий Шарқ табобати усулларидан, табиатда учрайдиган шифобахш ноёб тошлар ва унсурларга асосланган ҳолда организмнинг ички имконияти ва ҳимоя кучларини кучайтириш учун табиатнинг инсон организмига руҳий ва жисмоний таъсир қилиш омилларидан фойдаланилади. «NUGA BEST» ёрдамида соғломлаштириш технологияси умуртқа поғонасини тузатишнинг осон ва хавфсиз усулларидан биридир. «NUGA MEDICAL» компаниясининг вакили Тошкентда очган салонда бу жиҳозлар имкониятларини ўзингиз бемалол бепул синаб кўришингиз мумкин. Сеанс 40 дақиқа давом этади. Қимматбаҳо тошлардан ясалган ғилдиракчалар тананинг орқа қисми бўйлаб ҳаракатланиб, текис ва баландлик бўйича эгиш ҳамда тўғрилаш усулида умуртқа поғонасининг ҳамма қисмларини навбатма-навбат чўзишни амалга оширади. Бир вақтнинг ўзида узун тўлқинли инфрақизил нурлар тафти ёрдамида қаттиқ қиздириш туфайли мушакларнинг бўшашиши беихтиёр қисқариши ва жойидан қўзғалган поғоналарнинг тўғри жойлашиши таъминланади. Поғоналар оралиғидаги дискларнинг озиқланиши яхшиланади, жумладан, поғоналараро ҳосил бўлган чуррани даволаш учун қулайлик туғилади. «NUGA BEST»

Тип бизнеса: Производитель
Год основания: 2019
Количество сотрудников: Менее 5 чел.